Эрдуғон: Минтақада сепаратизмга ўрин йўқ
Туркия Президенти, Остона жараёнининг кафиллари бўлган давлатларнинг ҳамкорлиги давом этаётганига эътибор қаратган ҳолда: Минтақамизнинг келажагида айирмачилик ва террорчилик гуруҳларига ўрин йўқ.
Сешанба куни кечқурун Теҳрон мезбонлигида Эрон, Россия ва Туркия президентлари иштирокида Остона жараёнининг кафил давлатларининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ражаб Тоййиб Эрдўғон сешанба куни кечқурун Эрон Ислом Жумҳурияти мезбонлик қилган ва саммитлар залида бўлиб ўтган Остона жараёнининг кафиллари бўлган давлат раҳбарларининг еттинчи йиғилишида шундай деди: Биз Остона жараёнининг кафил давлатлари сифатида ҳамкорликни ривожлантиришимиз ва ҳамкорликни давом эттириш орқали асосий мақсадларимизга эришишимиз керак.
У давом этди: Сурия хавфсизлигига таҳдид солаётган энг муҳим нарса террор бўлиб, ЙПГ, ПКК ва бошқа террор гуруҳлари Ироқдаги бўлгинчилик фаолиятини давом эттирар экан, уларга қарши кураш давом этиши керак.
Эрдуғон, Туркиянинг қўллари халқ қонига бўялган террористларга қарши курашни давом эттираётганини таъкидлади: Умид қиламанки, Сурия инқирози ҳал қилинади ва бу соҳада бир-биримиз билан маслаҳатлаша оламиз.