Туркия Ироқда ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда
(last modified Sat, 23 Jul 2022 11:15:22 GMT )
июл 23, 2022 16:15 Asia/Tashkent
  • Туркия Ироқда ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда
    Туркия Ироқда ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда

Туркия армияси Ироқнинг норозиликлар ва огоҳлантиришларига қарамасдан бу давлат ҳудудига яна ҳужум қилди.

Сўнгги кунларда турк армияси ҳужумларида Ироқ тинч фуқароларининг ўлдирилиши Ироқ ҳукумати ва халқининг кескин норозиликига олиб келди. Ироқ Туркиянинг ҳарбий ҳаракатлари юзасидан шикоятини Хавфсизлик кенгашига топширди.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолида ПККнинг яна уч нафар аъзоси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Баёнотга биноан, бу партиянинг бир аъзоси Қуфл панджаси операция ҳудудида яна 2 нафари  Матина ҳудудида ишонга олинган.

Туркия давлати ПККни террорчи гуруҳлар рўйхатига киритди ва Ироқдан ташқари бу партияга қарши кураш баҳонаси билан Сурия шимолини ҳам нишонга олмоқда. Сурия  ҳукумати ва халқи ҳам турк армиясининг ҳарбий операцияларига бир неча бор норозилик билдирган.

Ёрлиқ