Россия армиясининг авиазарбаларида Сурияда ўнлаб ИШИД террорчилари ҳалок бўлиб жароҳатланди
Спутник сайти Россия қирувчи самолётларининг Суриядаги амалиёти натижасида ИШИД террорчилик гуруҳининг ўнлаб жангариларини ўлдирилгани ва яралангани ҳақида хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия давлати Сурия ҳукуматининг расмий илтимосига асосан 2015-йил ўрталаридан буён бу мамлакатда ҳарбий иштирок этмоқда ва ўзининг ҳаво бўлинмасидан фойдаланиб, террорчилар позицияларини бомбардимон қилади ва Сурия ҳарбийлариинг қуруқликдаги амалиётларини қўллаб-қувватлайди.
Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра, Россия ҳарбий учоқларини ИШИД террорчи гуруҳларнинг позицияларига берган авиазарбаларида бу террорчи гуруҳнинг 40 дан ортиқ жангараси ҳалок бўлиб ёки жароҳатланди.
Россия қирувчи самолётларининг Сурия марказидаги ҳужумида ИШИД террорчиларнинг 9 та бошпанаси, бу террорчилик гуруҳининг 5 та ҳарбий машинаси ва бир қанча мотоциклларини йўқ қилди.
Хабарга биноан, Сурия давлат армияси ИШИД террорчилик гуруҳи таҳдидини бартараф этиш мақсадида россиялик қирувчи самолётлар ёрдами остида амалиётларни давом эттирмоқда.
Суриядаги бўҳронлар ва инқирозлар 2011 йилда Саудия Арабистони, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари қўллаб- қувватланадиган террористик гуруҳлар томонидан минтақавий мувозанатни сионистлар режимининг фойдасига ўзгартириш мақсадида оммавий ҳужулар билан бошланди.
Шунингдек Сурия армияси Эрон ва Россиянинг ёрдамлари билан мамалакатлдаги ИШИД террорчи гуруҳининг нобуд этди.