Ироқ шимолида 4 нафар туркиялик аскар ҳалок бўлди
(last modified Mon, 12 Sep 2022 05:29:18 GMT )
сентябр 12, 2022 10:29 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолида 4 нафар туркиялик аскар ҳалок бўлди
    Ироқ шимолида 4 нафар туркиялик аскар ҳалок бўлди

Ироқ мамлакати шимолидаги амалиётлар жараёнида Туркиянинг 4 нафар аскари ўлдирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  Туркиянинг ТРТ телеканалига таяниб хабар қилишича, Туркия Мудофаа вазирлиги  бугунги хабарида,  Ироқ шимолида турк ҳарбийлари билан ПКК -Курдистон ишчилар партияси жангарилари ўртасидаги тўқнашувда турк армиясидан 4 ҳарбийси ҳалок бўлиб 2  аскари яраланди деб эълон қилди.

Тўқанушувлар Туркия армиясининг Ироқ шимолидаги " Калит панжаси" номли амалиётлари ҳудудида юз берган. Сўнгги хабарларга биноан,  амалиётлар олдингидек давом этмоқда.

Ироқ ОАВ кеча Туркия армияси аскарларини ҳаок бўлганини хабар қилиб, турк аскарлари Найнаво вилоятидаги  Санжор ҳудуди Бори минтақасини нишлнга олган деб маълум қилди.

Хабарга биноан ушбу ҳужумлар Туркия Курдистон Ишчилар партиясининг бир қанча кучлари ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.

Бағдод давлати расмийлари бир неча бор  Туркия давлатини  Ироқ суверенитетини  бузилишига чек қўйиши ва ўз кучлари минтақадан чиқаришини талаб қилган, аммо Анқара давлати  илгаригидек ҳарбий тажовузлари ва ҳужумлари давом этмоқда.