октябр 22, 2022 11:39 Asia/Tashkent
  • Туркия президенти кимиёвий қурол қўлагани ҳақидаги айбловини рад этди
    Туркия президенти кимиёвий қурол қўлагани ҳақидаги айбловини рад этди

Ражаб Тоийб Эрдуған бу мамлакатнинг Курдистон ишчилар партиясига қарши кимиёвий қурол қўллагани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған чоп этилган видеоларга тўхталиб, Туркия армияси ҳеч қачон бундай қуроллардан фойдаланмаганини таъкидлади.

 Туркиянинг Мудофаа вазирлиги ва юқори мартабали расмийлари ҳам бу мамлакатнинг Анқара шаҳрининг шимолидаги Курдистон ишчилар партиясига қарши ҳарбий амалиётларида кимиёвий қурол қўллаганини рад этди.

Туркия мамлакати прокуратураси кеча  Шабнам Каррур Финжончига нисбатан ҳуқуқий иш очди.

Туркия давлати ОАВлари  хоним Финжанчини " Туркия халқи, республикаси ва институтларини обрзўсилантириш" мақсадида " террорчи гуруҳларни ташвиқот қуроли" эканликда айбламоқда.

Курдистон ишчилар партияси Туркияда террорчи гуруҳлар рўйхатидадир ва турк ҳарбийлари Ироқ ва Сурия шимолида бу гуруҳга қарши курашмоқда.

Бу ҳарбий амалиётларда Бағдод ва Дамшқ ҳамиша норозилик билдирган.

Ёрлиқ