Сурия ҳарбий техника ва кучларини Алепога юборди
(last modified Fri, 02 Dec 2022 10:56:08 GMT )
декабр 02, 2022 15:56 Asia/Tashkent
  • Сурия ҳарбий техника ва кучларини Алепога юборди
    Сурия ҳарбий техника ва кучларини Алепога юборди

Сурия армиясининг янги ҳарбий техникасининг бу мамлакатнинг шимолий ҳудудларига Алепо чегарасига юборилиши Туркия таҳдид қилган ҳарбий операция эҳтимолидан дарак бермоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Сурия армияси Алепо шимолий чеккасига ўзининг кўплаб аскарлари ва ҳарбий техникаси жумладан танклар ва транспорт воситалари жўнатди.

Бу кучлар ва ҳарбий техника Туркия томонидан қўллаб -қувватланаётган қуролланган кучлар билан тўқнашувларнинг олдинги чизиғида жойлаштирилган.

Даллилар эса Туркиянинг Сурия шимолида яни ютуқларга эришиш ниятида эканлигини кўрсатмоқда.

Сурия армияси техникасини Алепо шимолий чеккасидаги Тал-Рифат ва унинг атрофига етиб келгани ва турк армияси томонидан қўллаб -қувватланадиан қуролланган гуруҳлар билан тўқнашувнинг олдинги чизиғи бўйлаб жойлаштириш тасвирлари қуруқлик ҳужумнинг кучайиб бораётганидан далолат бермоқда.

Тахминан икки ҳафта олдин Туркия давлати Сурия демократик кучлари назорати остидаги Тел Рифат, Манжиб ва Айн-ул-Арабни назоратга олиш учун уни амалга ошириш ҳақида огоҳлантирган эди.