Сурия армияси Туркия ҳужумларига қарши чораларини кучайтирмоқда
Сурия армияси Туркиянинг қуруқликдаги амалиётларини фаоллаштирганига жавобан, ўзининг шимолий чегараларида қўшимча ҳарбий техника ва қўшин юборди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча. Туркия армиячси ҳужумлариа қарши туриш учун Сурия армияси Алеппо вилоятидаги Тел-Рифат ва Айнулараб чегараларида юзлаб аскардан ташқари бир неча танк ва транспорт воситалар ўз ичига олган колонна юборди. Коллонани юборишдан мақсад Анқаранинг таҳдидларига аксиламал кўрсатишдир.
Туркия армиясининг умумий чегараларида ҳаракатларини ҳар доим ишғол ва ўз миллий суверенитетини очиқдан-очиқ бузиш сифатида баҳолаган Сурия давлати турк қўшинларининг Сурия ҳудудидан оли чиқиб кетилиши Анқара билан музокараларни бошлаш шарти эканини таъкидламоқда.
Дамашқдаги огоҳ манбаларга кўра, Сурия президенти Башор Асад Москванинг уни Ражаб Тойиб Эрдуған билан учрашишга таклифи ва уринишини рад этган.
Шу ҳолда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған жанубий чегараларида Суриядан ташқари Ироқ билан ҳам хавфсизлик йўлаги ташкил этиш ниятида эканини тилга олди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған кеча бу мамлакат жанубий чегаралари бўйлаб қурилаётган хавфсизлик чизиғини албатта якунлашини ва террор коридори яратилишига йўл қўймаслигини маълум қилди.