Сионистик режим қирувчи самолётлари яна Дамашқ атрофини бомбардимон қилди
(last modified Sun, 09 Apr 2023 06:20:41 GMT )
апрел 09, 2023 11:20 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қирувчи самолётлари яна Дамашқ атрофини бомбардимон қилди

Бугун эрталаб синистик режимнинг бомбардимончи учоқлари томонидан Дамашқ шаҳри атрофига ҳужумлар уюштирилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сурия армиясининг ҳаво ҳужумида мудофаа тизими сионистик режим бомбардимончилари томонидан отилган ракеталарни тутиб олган.

Бу ҳужумлар эса Тел-авив режимининг Сурия ҳудудий суверенитетини биинчи марта  бузиши эмас. Бу режим қирувчи самролётлари Ҳомс шаҳри ва унинг чека ҳудудларини / 1 апрель/ ва Дамашқ жанубини /29 ва 30 март кунлари/ бомбардимон қилди.

Сионистик режимнинг бу ҳаво ҳужумлари Сурия ҳукумати БМТ ва бу ташкилот хавфсизлик Кенгашига қайта -қайта мактуб йўллаб бу ҳужумни қоралаши ва уни тўхтатишини талаб қилган бир пайтда содир бўлмоқда.

Сўнгги йиллар давомида сионистик режим  Сурия пойтахти -Дамашқ шаҳри ва бу мамлакатнинг  турли ҳудудларига бир неча бор ҳужумлар уюштирган ва аксарият ҳолларда Дамашқ ҳаво мудофаа кучлари бу ҳужумларни олдини олишга муваффақ бўлган.