Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди
(last modified Mon, 14 Nov 2016 13:10:10 GMT )
ноябр 14, 2016 18:10 Asia/Tashkent
  • Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди

Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумларида бир қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Арабистон қирувчи самолётлари Яманнинг турли минтақаларига жумладан Яман жанубидаги Аб вилоятига ҳужум қилиб камида 8 нафар ноҳарбийни ўлдирди ва яна 9 кишини ярадор қилди. Айтиш мумкинки, яна кўплаб жасадлар вайроналар остида қолган. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари касетали бомбалар билан ҳужум қилиб Яман пойтахти Санъо вилоятининг шимолий ғарбий минтақаларидаги Неҳм шаҳрини ер билан яксон қилди. Ушбу ҳужум ортидан келиб чиққан талафотлар ва қурбонлар ҳақидаги тафсилотлар эълон қилинмаган. Шу билан бирга, Яман кучлари ҳам Яман марказининг Маъраб шарқидаги Саудия арабистони ёлланмаларининг позицияларини нишонга олишди. Сауди ярабистонининг Яманга қарата 20 ойдан бери олиб бораётган тажовузкор ҳужумлари ортидан 10 мингдан зиёд яманликлар ҳаётдан кўз юмди.  

Ёрлиқ