Ишғол этилган Фаластин ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Айрим ОАВ сионистик режимга қарши фаластинлик қаршилик кучларининг "Ал-Ақсо бўрони" амалиётини бошлангани билан босиб олинган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинганини хабар қилди..
Фаластин қаршилик кучлари "Ал-Ақсо бўрони" номли амалиётида ишғол қилинган ҳудудларни 5 мингдан ортиқ ракеталар ва снарядлар билан нишонга олган.
Сионистик режимнинг "The Times of Israel" газетаси ҳам бу режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси бу режим жосуслик маҳкамасининг фавқулодда йиғилиши ташкил этилишини маълум қилганини ёзди.
Сионистик режимнинг ушу газетаси шунингдек бу режимнинг бош вазири хавфсизлик ва ҳарбий идоралар раҳбарлари билан учрашиб хавфсизлик кучлар маҳкамаси мажлисидан олдин вазиятни кўриб чиқади деб қўшимча қилди.
Сионистик режим уруш вазири Ёаф Галлант ҳам Ғазо бўлгасидан 80 километр радиусда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Сионистик режимнинг бу газетаси ўз хабарида фавқулодда ҳолат эълон қилинишини ишғол қилинган ҳудудларда хавфсизлик чораларни кучайтириш ва асосий шаҳарлар жумладан Тел-авив ва Беершебда ҳар қандай тўпланишнинг олдини олиш ва йўлларни ёпиш сабаби деб ҳисоблади.
Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати қуруқлик денгиз ва ҳаво оқрали сионист армиясини ғафлатда қолдирилганини сионист манбалар ҳам маълум қилди
Сионистик режим масъуларидан бири Ғазо секторидаги сионист аҳоли пунктларида ўлганлар сони кўп ва биз ўлганларнинг аниқ рақамини айта олмаймиз деб тасдиқлади.
Сионистик режим ахборот манбалари Бен Груион аэропорти ёпилгани ҳақида хабар тарқатди.