Сионистик режимнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида шаҳид бўлган болалар сони 2 минг нафарга яқинлашди
(last modified Mon, 23 Oct 2023 05:52:01 GMT )
октябр 23, 2023 10:52 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида шаҳид бўлган болалар сони 2 минг нафарга яқинлашди
    Сионистик режимнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида шаҳид бўлган болалар сони 2 минг нафарга яқинлашди

Ғазо секторидаги Фаластин ССВ бугунги хабарида, Ал-Ақсо операцияси бошланганидан бери сионистик режимнинг ушбу бўлгада қилган ҳужумларида 1873 нафар бола шаҳид бўлганини тасдиқлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги  сионистик режимнинг ўтган 16 куни давомидаги Ғазога қарши ваҳшиёна ҳужумларида шаҳид бўлганлар сони 4 минг 741 кишига етганини маълум қилди.

Хабарга асосан шаҳидлар орасида 1873 бола, 1 минг 123 нафар аёл ва 187 нафар қария бор.

Мазкур вазирлик шунингдек сиоинстик режимнинг бу сеткорга уюштирган ҳужумида жабрланган ва жароҳатланганларнинг сони 14 минг 245 кишига етди деб қўшимча қилди.

ҲАМОС қаршилик ҳаракати 7 октябрь шанба куни сионист террористик режимга қарши “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади. Бу операциядан кейин  ўтган 17 кун давомида  сионистик режим бир томондан турар-жой ва жамоат жойларнинг бобардимон этмоқда  ва иккинчи томондан Ғазога сув, элеткр энергия ва озиқ-овқат ва дори дармонларниг ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда ва Ғазодаги фаластинликлар учун вазият жуда муракаб ва оғир бўлиб қолган. Инсон ҳуқуқлари  институтлари эса бу минтақадаги инсоний аҳволи таърифлаб бўлмайдиган ва аянчли деб баҳолашмоқда.

Ёрлиқ