Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига берган авиазарбаларида яна 50 фаластинлик шаҳид бўлди
Фаластиннинг Ғазо бўлгасидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча оқшомида сўнги бир соатда босқинчи сионистларнинг Ғазога қарши уюштирган ҳаво ҳужумларида яна 50 нафар фаластинлик шаҳид бўлганини тасдиқлади.
ИРНА ахборот агертлигинг хабар қилишича, Фаластиннинг Ғазо бўлгасидаги ССВ ўз баёнотида сионистик режимнинг Ғазо жанубидаги Хон Юнис ҳудудига турар -жой уйларига авиазарбалари оқибатида 25 фаластинлик шаҳид бўлиб яна 60 икии жароҳатланди.
Кеча ҲАМАС ҳукуматининг ахборот идораси сионистик режим Ғазо бўлгасига ҳозиргача ташлаган бомбалар миқдори Хиросимага ташлаган атом бомбаси кучига тенг деб маълум қилди.
Ҳисоботга асосан Ғазо бўлгасининг Ғазо сектрининг ҳар квадрат километрига одамларнинг бошига ўртача 33 тонна портловчи моддалар ташланган.
Исроил режими бомбардимнлари Ғазо бўлгасининг турар-жойлари ва тиббиёт ҳудудларини тўхтовсиз бомбардимон қилишда давом этар экан, Ал-Ақсо тўфони операцияси 18-кунига кирди.
Ғарб давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида Исроилни қўллаб-қувватлаши амалда яшил чироқ ва сионистик режимга фаластинлик болалар ва аёлларни шафқатсизларча қатлиом қилишни давом эттириш учун ўз навъидаги рухсат беришдир.
Ўтган 18 кун ичида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қилган ҳужумларида шаҳидлар сони 5 минг 300 кишидан ва жароҳатлананар сони ҳам 18 минг нафардан ошган.