Ғазо бўлгасидаги AFP -Франция ахборот агентлигининг идораси бомбардимон қилинди
(last modified 2023-11-03T13:36:41+00:00 )
ноябр 03, 2023 18:36 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасидаги AFP -Франция ахборот агентлигининг идораси бомбардимон қилинди
    Ғазо бўлгасидаги AFP -Франция ахборот агентлигининг идораси бомбардимон қилинди

Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо шаҳридаги Франция ахборот агентилиги офисини ва бошқа бир қатор ОАВ идораларини бомбардимон қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасига уюштирган ҳужумларида ҳозиргача 41 нафар журналист шаҳид бўлган.

Кеча сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳужумларида фаластинлик мухбир Муҳаммад Абуҳатаб ўз уйида  яна ўн киши билан бирга шаҳид бўлганди.

Ўтган ой ҳам сионистик режим Ливаннинг  Уламо аш-Шаб ҳудудида журналистлар машинасига ҳужум қилганида фотосуратчи ва Ройтнрз мухбири Уссом Ал-Абдуллоҳини шаҳид қилганди.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи Сионистик режим позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўч олиш ва ўз муваффақияцизлигининг ўрнини қоплаш мақсадида Ғазо секторидаги барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар-жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби, Ашраф Ал-Қадра  кечанги сўзларида  Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганидан бери  /7 октярбь/ бу секторда шаҳид бўлганлар сони 9 минг 227 кишига етди, улардан 3 минг 760 нафарини болалар ва 2 минг 326 нафарини эса аёллар ташкил қилади деб эълон қилди. Жароҳатланганлар сони 23 минг 560 кишидан ошган. 

Ёрлиқ