Яманлик жангчиларнинг учувчисиз учоқлари босиб олинган ҳудудларга ҳужум қилди
(last modified Tue, 07 Nov 2023 06:35:35 GMT )
ноябр 07, 2023 11:35 Asia/Tashkent
  • Яманлик жангчиларнинг учувчисиз учоқлари босиб олинган ҳудудларга ҳужум қилди
    Яманлик жангчиларнинг учувчисиз учоқлари босиб олинган ҳудудларга ҳужум қилди

Яман қуролли кучлари матбуот котиби ишғол қилинган ҳудудларга учувчисиз ҳаво ҳужуми уюштирилганини эълон қилди.

Ал-Масираҳ нашри хабарига кўра, Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сари шундай деди:Яман қуролли кучлари сионистик режимнинг босиб олинган ҳудудлардаги нозик нишонларини бир гуруҳ дронлардан ўққа тутди.

Яҳё Сари бу дронларнинг босиб олинган Фаластиндаги сионистик режимнинг нозик нишонларига зарба берганини, бунинг натижасида нишонга олинган база ва аеропортлардаги барча фаолиятлар тўхтатилганини қўшимча қилди.

Яман қуролли кучлари матбуот котиби таъкидлади:Яман қуролли кучлари сионистик режимнинг Ғазодаги фаластинлик биродарларга қарши шафқатсиз тажовузини тўхтатиш учун мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўпроқ ҳарбий амалиётлар ўтказади.

Яман қуролли кучлари сионистларнинг Ғазога ҳужуми бошланганидан бери иккинчи марта Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида сионистик режим позицияларини нишонга олмоқда.

Ёрлиқ