Сионистик режимнинг Ғазо касалхоналарига ҳаво ҳужумлари давом этмоқда
(last modified Fri, 10 Nov 2023 10:56:56 GMT )
ноябр 10, 2023 15:56 Asia/Tashkent

Ахборот манбасининг хабар беришича, ционистик режимнинг ҳаво ҳужумлари Ғазонинг турли ҳудудларига, жумладан, ушбу зонадаги касалхоналарга ҳамон давом этмоқда.

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш учун сионист режим Ғазо бўлагининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда.

Ғарбнинг ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида Сионистик режимни қўллаб-қувватлаши амалда бу режим учун яшил чироқ ва фаластинлик болалар ва аёлларни шафқатсизларча ўлдиришни давом эттириш учун лицензия бўлди.

Ал Жазеера тармоғига кўра, Ғазодаги Шафаи касалхонаси раҳбари Муҳаммад Абу Салмия шундай деди:Исроил қирувчиларининг ушбу касалхонага қилган ҳужумида 6 Фаластинлик шаҳид бўлди. Ғазо болалар қабристонига айланди.

Шафа касалхонаси раҳбари шундай деди:сионист душман Ғазо секторидаги барча касалхоналарни нишонга олади ва ҳамма шифохоналарни қўллаб-қувватлашни истайди, лекин сионист душман ҳеч қандай эътибор бермаяпти.

Абу Салмия, Шафа касалхонасига олиб борилган 2 та инсонпарварлик ёрдам карвонининг сионист режим армияси томонидан вайрон қилинганига ишора қилиб, дунё ва халқаро муассасалардан бу шифохонанинг аҳволини яқиндан кузатиш учун Ғазога келишларини сўради.

Бошқа томондан, бу ҳужумларга жавобан Фаластин қаршиликлари Ғазо секторига туташ аҳоли пунктларини ракета ҳужумлари билан нишонга олди ва бу аҳоли пунктларида ракета ҳужумларининг сиреналари янгради.

Шунингдек, Ғазо секторининг шимолида жойлашган Жабалия лагерининг Ал-Ажарме кўчасида жойлашган турар жой уйини сионистик режим қирувчиларининг бомбардимон қилишларида 3 киши шаҳид бўлди, яна бир неча киши яраланди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги расмий статистик маълумотларига кўра, сионистик режим 7 октябрдан буён 10 минг 569 нафар Фаластин фуқаросини шаҳид қилган. Уларнинг 4324 нафари болалар, 2823 нафари аёллардир. Шунингдек, 26 мингдан ортиқ фаластинлик яраланган.

Ёрлиқ