ноябр 12, 2023 13:32 Asia/Tashkent

Ғазо бўлагининг аҳоли пунктларига ҳаводан ва қуруқликдан ҳужумлар давом этмоқда, сионистик режим фрегатлари эса минтақанинг ғарбий ҳудудларини ўққа тутмоқда.

Фаластиннинг “Сама” ахборот агентлиги хабарига кўра, сионистик режим қирувчилари Ғазо шаҳри ғарбида жойлашган БМТга қарашли қочқинларни жойлаштириш марказини бомбардимон қилган. Сионистларнинг бу ҳаракатида 2 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, бир қанчаси яраланди.

Ғазонинг шарқий ва ғарбий минтақаларидаги Ал-Саҳоба минтақаси сионистик режим қирувчилари томонидан кучли ўққа тутилмоқда ва бу режим фрегатлари Ғазо секторининг ғарбий ҳудудларини ҳам ўққа тутмоқда.

Бу хабарга кўра, сионист режим қирувчилари Ханюнес шарқидаги “Занеҳ ал-Авасия” ҳудудидаги турар жой уйини бомбардимон қилган ва қутқарув кучлари бу ҳужум вайроналари остидан шаҳидлар ва ярадорларни олиб чиқмоқда.

Ғазонинг соғлиқни сақлаш бошқармасидаги яхши маълумотли манба, Ғазонинг ал-Шафа соғлиқни сақлаш мажмуасида электр таъминотидаги узилиш туфайли бир қанча яраланганларнинг ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ал-Жазира бугун эрталаб (якшанба) эълон қилди:Ғазо шаҳри шимолидаги Байт Ханун, Жабалия, Ал-Уда ва Байт Лаҳиа миноралари шимолида қаршилик жангчилари ва сионистик режим кучлари ўртасида қуруқликдаги жанглар давом этмоқда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ғазодаги баёнотига кўра, сионистик армиянинг Ғазо секторига 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида фаластинлик шаҳидлар сони 11 минг 208 нафарга етди. Шундан 4506 нафари болалар, 327 нафари аёллар, 678 нафари кексалардир.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) ҳарбий бўлими Ал-Қассам батальонлари матбуот котиби Абу Убайда ҳам ўзининг сўнгги статистик маълумотларида қаршилик жангчилари жанг бошидан буён сионистларнинг 160 дан ортиқ зирҳли техникасини йўқ қилганини маълум қилди.

Айни пайтда сионист армия Ғазодаги тўқнашувлар чоғида ўзининг 5 нафар кучини йўқотгани ҳақида эълон қилди. Шунингдек, сионист қўшиннинг Ғазодаги қуруқликдаги амалиётлардаги йўқотишларининг давом этишида сионист манбалар 2 нафар аскарнинг ҳалок бўлганини маълум қилди. Кеча (шанба) ционистлар армиясининг матбуот котиби Дониил Ҳагарий ҳам шундай деди:7 октябрдан бери ҳалок бўлган исроиллик аскар ва зобитлар сони 365 нафарга етди.

Ёрлиқ