Ғазо секторида инсоний фожиа; сектор жанубидаги касалхоналар келгуси 48 соат давомида ёпилади
(last modified Mon, 13 Nov 2023 05:34:09 GMT )
ноябр 13, 2023 10:34 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида инсоний фожиа; сектор жанубидаги касалхоналар келгуси 48 соат давомида ёпилади
    Ғазо секторида инсоний фожиа; сектор жанубидаги касалхоналар келгуси 48 соат давомида ёпилади

Кеча Фаластин Соғлиқни сақлаш вазрлиги матбуот котиби а Ғазо бўлгаси жанубидаги шифохоналар ёқилғи билан таъмиланмаса, шифокорлар 48 соатдан кейин беморларга хизмат кўрсата олмайдиганлари ҳақида огоҳлантирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фаластин ССВ матбуот котиби Ал-Қадра ўз сўзларида Шафо шифохонасида 100 дан ортиқ жасад бор ва сўнгги икки кунда уларни олиб ўтиш учун бу ерга тез ёрдам машинаси келмаган деб маълум қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби шунингдек, босқинчи сиоинстик режим " Шафо" тиббиёт маркази бинолари ўртасида ҳаракатланишга касал ва жароҳатланганларни ташиш учун тез тиббий ёрдам машиналарининг касалхонага келишига рухсат бермаяпти деб қўшимча қилди.

Шундай бир вазиятда кеча ОАВ  Ғазо секторинининг Аш-Шафо касалхонасининг махсус бўлимига ётқизилган беморларнинг барчасини шаҳид бўлганини хабар қилди.

Бундан ташқари  сионистик режим дронлари Аш-Шафо касалхонаси ҳудудида кўчирилган бир қанча тинч аҳолини нишонга олгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ғазо бўлгасидаги Фаластин ССВ кеча Исроил режими армиясининг ҳужуми натижасида 37 кун аввалдан шаҳид бўлганлар сони 11 минг 100 кишидан ошганини баён этди.

Бу вазирлик ўз хабарида 27 мингдан ортиқ фаластинлик жароҳатланганини эълон қилди.

Ёрлиқ