Террорчилик гуруҳи Сурия пойтахти Дамашқда аҳоли турар жойларига ҳужум қилди
Террорчилик гуруҳи Сурия пойтахти Дамашқда аҳоли турар жойларига ҳужум қилди
Террорчилик гуруҳи жума куни Сурия пойтахти Дамашқда аҳоли турар жойларига ҳужум қилиб бир нафар аёлни ўлдирди ва 3 нафар ноҳарбийни ярадор қилди. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, ушбу ҳужумда Дамашқдаги сурияликларнинг мол-мулкларига ва турар жойларига катта талофат етказилган. Суриянинг шимолидаги Ҳалабда ҳам террорчилар ушбу шаҳар уйларига ҳужум қилиб беш норҳарбий бўлган тинч аҳолини жумладан икки нафар вояга етмаган қизни ўлдиришди ва 7 кишига оғир тан жароҳати етказишди. Бошқа томонда эса, террорчиларнинг жума кунги ҳамласига жавобан Сурия армияси ҳам Дамашқ атрофида жойлашган террорчилар позицияларига қарата ҳужум қилиб камида 15 нафар террорчини йўқ қилишди ва жароҳат етказишди. Сурия манбаларига кўра, террорчилар ушбу минтақада ўзлари учун бошпана қилишмоқчи бўлишган.