Ғазода 56 минг оила ҳеч қандай бошпанасиз қолди
(last modified Mon, 27 Nov 2023 14:39:57 GMT )
ноябр 27, 2023 19:39 Asia/Tashkent
  • Ғазода 56 минг оила ҳеч қандай бошпанасиз қолди
    Ғазода 56 минг оила ҳеч қандай бошпанасиз қолди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири сионистик режим ҳужумлари чоғида Ғазодаги уйларнинг вайрон бўлиши сабабли 56 минг оила бошпанасиз қолганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири Май Ал-Кила сионистик режимнинг Ғазодаги тажовузини зудлик билан ва тўлиқ тўхтатишга чақирди ва шундай деди:Гуманитар ёрдам ва тиббиёт ходимлари Ғазога кириши керак.

Ғазо секторига кириш учун тез ёрдам машиналари ва ёқилғи сўраганида, Ал-Кила шундай деди: Ғазо секторидаги 25 касалхона ёқилғи ва тиббий асбоб-ускуналар тугаши сабабли ишламай қолди.

Ал-Арабий ахборот канали ушбу фаластинлик вазирга таяниб, сионистик режим ҳужумлари чоғида уйларнинг вайрон бўлиши туфайли 56 минг оила бошпанасиз қолганини хабар қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинларга ёрдам бериш агентлиги (УНРВА) матбуот котиби Казем Абу Халаф ҳам ьосқинчи режим расмийлари ёқилғининг Ғазо сектори шимолига киришига рухсат бермаганини маълум қилди.

Абу Халаф, сулҳ даврининг Ғазо сектори, айниқса шимолдаги эҳтиёжлар ҳажмини аниқлаш ва маълумот тўплаш учун етарли эмаслигига эътибор қаратди ва деди:Ҳозирча шимол ҳақида маълумот тўплай олмадик. Албатта, 7 октябрдан бери ундан маҳрум бўлган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами, жумладан, сув, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш устувор вазифадир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳам шанба куни кечқурун баёнотида эълон қилди:Ҳамас-Исроил сулҳининг иккинчи кунида ал-Шифа касалхонасида қолган ярадорларни эвакуация қилиш учун 11 та тез ёрдам машинаси, 3 та автобус ва 1 та автобус Ғазога йўл олди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, ўт очишни тўхтатишнинг биринчи кунидан буён 200 юк машинаси Мисрнинг Нитсана чегара пунктига йўл олган, маҳаллий вақт билан соат 19:00 га қадар 187 юк машинаси Ғазога кириб келган. БМТ, шунингдек, ҳозиргача Ғазо секторига 129 минг литр ёқилғи юборилганини айтди.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти аввалроқ баёнот бериб, бу ташкилот 187 юк машинасини олиб, Ғазо шаҳрига жўнатганини эълон қилган эди.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти 21 октябрдан буён Ғазо жанубидаги Рафаҳ ўтиш жойи орқали 1946 юк машинасида озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, сув ва тиббий буюмлар каби инсонпарварлик ёрдамларини қабул қилиб, тарқатганини маълум қилди.

Ёрлиқ