Ироқ шарқидаги портлашда 24 киши ҳалок бўлди ва яраланди
(last modified Fri, 01 Dec 2023 09:45:09 GMT )
декабр 01, 2023 14:45 Asia/Tashkent
  • Ироқ шарқидаги портлашда 24 киши ҳалок бўлди ва яраланди
    Ироқ шарқидаги портлашда 24 киши ҳалок бўлди ва яраланди

Ироқнинг Дияла вилоятида йўл четига ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида ҳозиргача 10 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ироқ манбалари пайшанба куни кечқурун Ироқнинг Дияла вилоятидаги “Ал-Амрание” қишлоғида йўл четига ўрнатилган иккита бомба портлагани ҳақида хабар берган.

Портлаш тинч аҳоли сайловолди ташвиқотидан қайтаётганда содир бўлган.

Портлашлар билан бир вақтда номаълум шахслар одамларга қарата ўқ узишни бошладилар, деди Ироқдаги икки хавфсизлик манбаси.

Ироқ манбаларига кўра, портлашлар тинч аҳолини олиб кетаётган автобус йўлида содир бўлган ва ҳодиса қурбонлари маҳаллий вакил қабиласи аъзоларидир.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ёки шахс ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.