Яман қуролли кучарининг ҳужумлари ортидан сионистик режим Эйлат номли портини эвакуация қилди
Миср ОАВларидан бири Яман армиясининг дрон ва ракета ҳужумлари ортидан босиб олинган Фаластин ҳудудидаги Ейлат порти сионистлар томонидан эвакуация қилинди деб хабар қилди.
Яман мамлакати қуролли кучлари Исроил режимининг Ғазо секторига ҳужумлари авж олгач Фаластин халқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Яман армияси бир неча ҳужумлари ортидан ишғол этилган Фаластин жанубидаги Эйлат порти дрон ва ракеталар билан нишонга олди ва Қизил денгиз ва Бобул-Мандаб бўғози орқали Исроил реджими кемалари, ҳамда борадиган манзили босиб олинган Фаластин ҳудудлари томон ўтишига рухсат бермади.
Мисрнинг "Ал-Қоҳира Ал Ахбория" телеканли ҳам Яман армиясининг таҳдидлари ва ҳужумларидан сўнг, Фаластин жанубидаги Эйлат порти биринчи марта кемалардан бўш қолаётганини таъкидлади.
Бугун Британия денгиз савдо ташкилоти - UKMTO ҳам Яманнинг Ҳудейда портидан 55 денгиз милли жануби-ғарбда содир бўлган воқеа ҳақида хабар берганини қўшимча қилди.
Бу ташкилот шунингдек, расмийлар воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда ва кемалардан эҳтиёт бўлишларини сўраган.