Сионистик режимнинг Ғазо жанубига қилган навбатдаги ҳужумида яна 10 фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sat, 13 Jan 2024 08:41:20 GMT )
Январ 13, 2024 13:41 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазо жанубига қилган навбатдаги ҳужумида яна 10 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режимнинг Ғазо жанубига қилган навбатдаги ҳужумида яна 10 фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасининг жанубидаги Рафаҳ ўтиш жойи шарқида фаластинлик қочқинлар турар жойи атрофидаги ҳудудни бомбардимон қилганида, 10 нафар фаластинлик жумладан бир нечта болалар шаҳид бўлди.

Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича,  Фаластин қаршилик кучлари Ғарбий Соҳил жанубидаги Ал-Халил шаҳри яқинидаги Адура шаҳарчасида, сионистик режим босқинчи кучлари билан тўқнашди.

Сиоинстик режим армияси ўз баёнотида, Адура аҳоли пунктига кирган 3 фаластинлик  Исроили армияси билан тўқнашувда ҳалок бўлганини маълум қилди.

Иброний тилидаги хабарлар сайти бўлган Walla, Исроил редими армияси Ғазо урушида 4 000 аскарини ногирон бўлганини тасдиқлади аммо ҳисоб китобларга кўра бу урушда ногирон бўлган сиоинст аскарларнинг умумий сони 30 000 кишига етганини маълум қилди.

сионистик режим жангариси

 

Сионистик режим босқинчи армияси 7-октябрдан бери жами ярадор  аскарлар сонининг 2511 нафарга кўпайганини ва Ғазо секторида қуруқликдаги амалиёт бошланганидан бери,  шулардан 1990 аскар яраланганини иддао қилди.

Шунингдек Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги,  ҳам сўнги 24 соат ичида сионистик режимнинг тинч аҳолига қарши 13 та оммавий қирғин жинояти  содир этган ва бу жиноятлар давомида 151 киши шаҳид бўлиб  248 нафар яраланди деб эълон қилди.

Исроил режими  Ғазо бўлгасининг турли  ҳудудларига бостириб кириши натижасида, шаҳид бўлган фаластинликлар сони 23 минг 708 кишига ва ярадорлар эса 60 минг 5 кишига етган деб қўшимча қилди  Фаластин ССВ.

Ёрлиқ