ноябр 23, 2016 18:52 Asia/Tashkent
  • Террорчилар Суриянинг шимолий ғарбидаги ноҳарбийларга қарата ҳужумларини давом эттирмоқда

Жайшул Фатҳ номли террорчиларнинг минаметлар билан Суриянинг Эдлиб шаҳридаги шимолий ҳудудларидаги қўршовда қолган ва шиалар истиқомат қиладиган Фавъа ва Кафарё шаҳарчаларининг аҳолисига қарата ҳужумларида кўплаб ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди

Жайшул Фатҳ номли террорчиларнинг минаметлар билан Суриянинг Эдлиб шаҳридаги шимолий ҳудудларидаги қўршовда қолган ва шиалар истиқомат қиладиган Фавъа ва Кафарё шаҳарчаларининг аҳолисига қарата ҳужумларида кўплаб ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди. Фавъа шаҳарчасидаги Мадад комитети мудири Муҳаммад Ҳасан Тақий ал-Олам тармоғи билан ўтказган суҳбатида террорчиларнинг ушбу шаҳарчанинг муҳим жойларига жумладан сув омборига, шифохоналарга, поликлиникларга, мактабларга қарата амалга оширган ҳужумларига ишора қилиб, ушбу жиноятларга нисбатан халқаро ҳамжамият томонидан сукут сақланаётганидан ўз афсусланишини билдирди. Сурия ташқи ишлар вазирлиги ҳам бундан бироз олдинроқ Фавъа ва Кафарё шаҳарлари икки йил олдин Жайшул Фатҳ террористларининг қўршовида қолганига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу шаҳарга Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат кўмаклари ҳали ҳануз етиб келмаган.  

Ёрлиқ