Х ижтимоий фойдаланувчилари шаҳид Насруллоҳ ҳақида: " У тарихнинг тўғри томонида эди".
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шаҳид Ҳасан Насруллоҳни твитлар орқали мақташди.
Tasaduq Husayn номли фойдаланувчи Саийд Ҳасан Насруллоҳнинг суратини чоп этиб уни кучли тоғга қиёслади ва ёзди: шаҳид бўлишингиз учун 83 тонна портловчи моддалар ишлатилган, чунки сиз тоғсиз.
Uncle Hoz сарлавҳаси остида яна бир фойдаланувчи Сайид шаҳид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлгани ҳақида видео чоп этиб қуйидагича ёзди: Ҳасан Насруллоҳ ҳақидаги қарашларингиздан қатъий назар, у Ғазони ҳимоя қилгани учун шаҳид этилди. Араб давлатлари раҳбарларининг ҳеч бири бундай ишни қилмаган бир пайтда.
АҚШлик машҳур телебошловчиси Ким Иверсен X ижтимоий тармоқларидаги постида шаҳид Ҳасан Насруллоҳни қуйидагича тасвирлаб берди: Ҳизбуллоҳ ҳақида нима деб ўйланшингиз муҳим эмас. Муҳими Исроилни нишонга олишларига сабаб Фаластин геноцдини тўхтатиш учун бу режимга босим ўтказиш бўлганини эслайлик. Насруллоҳ ҳимоясиз халқ ҳимоясида чинакам шаҳид бўлди. У тарихнинг тўғри томонида эди.
Гуманитар фанлар талабаси Ҳусейн Макке ҳам ўз твитида шаҳид Ҳасан Насруллоҳнинг харакактерини қуйидагича тавсифлади: шиа етакчиси сунний биродарларини ҳимоя қилиш учун шаҳид бўлди.