7 октябр /Ал-ақсо тўфони амалиёти/ ўрмалаб бораётган мустамликачиликнинг тинчлигига нима қилди?
(last modified Tue, 08 Oct 2024 11:01:58 GMT )
октябр 08, 2024 16:01 Asia/Tashkent
  • 7 октябр /Ал-ақсо тўфони амалиёти/ ўрмалаб бораётган мустамликачиликнинг тинчлигига нима қилди?
    7 октябр /Ал-ақсо тўфони амалиёти/ ўрмалаб бораётган мустамликачиликнинг тинчлигига нима қилди?

Ал-Ақсо тўфонининг энг муҳим ютуқларидан бири бу Исроил режимининг ер юзидаги сўнгги классик мустамликачилик ўқи сифатида енгиб бўлмаслик афсонасининг қулаши эди.

Ўтган йили- 2023-йил 7-октябрь дунёнинг мустамликачиликка қарши курашлари тарихида бурилиш нуқтаси сифатида қайд этилган кундир. Бу сана нафақат ҳарбий ҳаракат бўлди, балки мустамликачиликка қарши жабҳа учун янада теранроқ ва чуқуррроқ маънога эгадир. ҲАМОС ҳаракатининг мустамликачиликка қарши қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг Ал-Ақсо тўфони /бўрони/ номи билан бошланган амалиёти жисмоний жангдан кўра кўпроқ эди ва ҳатто сионистик ишғолчи режими шаклида намоён бўлган ёвуз бошқарувга қарши халқининг жамоавий қаршилигининг тимсоли эди. Мазкур амалиётнинг фарқ қиладиган нарсаси шундаки, унинг ютуқлари судралувчи ҳукмронлик ва мустамликачи тузилмалари пойдеворини силкитди.

Мустамликачиликдан қутқариш учун халқнинг харажати ва саъй-ҳаракати

Ҳеч бир мустамликачиликка қарг ҳаракат харажатсиз бўлмайди. Ўтган бир йил ичда фаластинлик  оммавий қирғин ва геноцид ҳамда кенг кўламли кўчирилишларга дучор бўлди 42 мингдан ортиқ инсон шаҳид бўлган /ҳозиргача/ ўн минглаб одамлар яраланди. Қашшоқлик, очлик ва инфратузилмаснинг бузилиши ҳам бу қаршилкнинг бошқа оқибатлари эди. Аммо шуни унутмаслик керакки, бу қурбонликлар халқнинг озодликка эришиш ва мустамликачиликка барҳам бериш учун тўлаётган харажатларнинг бир қисмидир. Қаршилик етакчилари бир неча бор таъкидлаганидек, бу жанг " мавжудлик" учун кураш эди, 70 йил давомида Европа ва Ғарб муҳожирларининг ишғоли ва зулми остида бўлган милатнинг ўзлигини ва борлигини сақлаб қолиш албатта.

Тузатиб бўлмайдиган муваффақиятсизлик 

Бу амалиёт чуқур стратегик муваффақиятлар билан бирга бўлди. ҲАМОС ҳарбий ва разветка жиҳатидан сионистик режимга катта зарба бера олди ва бу режимнинг ҳарбий ўзлигини синдирди. Вақтинчалик ҳарбий ғалабадан ташқари бу муваффиқиятлар сиоинстик режимнинг куч тузилмасидаги чуқур ёриқларни очиб берди.  АҚШ ҳарбий машинаси ва унинг разветка идораларига таяниб, Ғарбий Осиёнинг азоб чекаётган халқи устидан ҳукмронликни ўрнатишга уринаётган режим, Ал -ақсо бўрони амалиётининг кометага ўхшаган ҳаракати таъсирида ёрилишга учради ва бу амалиёт давомида  Яман, Ливан, Ироқ ва Эрондан узлуксиз зарбалар олишда давом этмоқда.

Шу боис Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий 7-октярбрдан кейинги сионистик режим аввалги режимга ўхшамайди ва бу зарбалар тузатиб бўлмас эканлигига ҳақли равишда ишора қилдилар.

Глобал ўйғониш 

Халқаро миқёсда бу амалиёт Фаластин масласини яна глобал диққат марказига олиб келди. Илгари айрим халқаро ва минтақавий кучлар томонидан ноқонуний сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш ва Фаластин масаласини  четга суриш учун саъй-ҳаракатлар қилинган бўлса-да, Ал-Ақсо  тўфони бу масалани яна бир бор глобал  кун тартибига қўйди. Ҳатто Жазиор ва Жанубий Африка каби давлатлар сионистик режим жиноятлари ишини Халқаро жиноий судга олиб чиқди ва Европадан АҚШгача бутун дунё жамоатчилиги Фаластиннинг мустамликачисига қарши ҳаракат фойдасига сафарбар қилинди.

Муваффақиятнинг чуқур ва асосий табиати 

Ал-Ақсо тўфонинг энг муҳими ютуқларидан бири бу сионистик тузумнинг ер юзидаги сўнгги классик мустамликачилик маркази сифатида енгиб бўлмаслик афсонасининг қулаши эди. Мазкур буюк ва улкан ҳаракат бу мавжудотнинг ман-манлиги ва қудратини бузди. Ўзини минтақанинг сўзсиз кучи сифатида тасаввур қилган бу режим ман-манлиги барҳам топди. Қолаверса  нашр этилган филмларда 75 йил давомида ҳарбий ва разветка каби ирқий устунликка иддао қилган дунё учун хавфли тузумнинг психологик ва ҳарбий қулаши ҳақидаги қаршилар намойиш этилди. Ниҳоят, Ал-Ақсо тўфони нафақат муваффақиятли ҳарибй амалиёт бўлди, балки мустамликачиликка қарши курашлар ҳатто энг оғир шароитларда ҳам фундаментал ва чуқур оқим бошлаши мумкинлигини кўрсатди.

Ёрлиқ