Янги ҳукуматда 50 дан ортиғи суриялик эмаслар/ Сурия бўлинадими?
(last modified Thu, 02 Jan 2025 12:53:06 GMT )
Январ 02, 2025 17:53 Asia/Tashkent
  • Янги ҳукуматда 50 дан ортиғи суриялик эмаслар/ Сурия бўлинадими?
    Янги ҳукуматда 50 дан ортиғи суриялик эмаслар/ Сурия бўлинадими?

Сионистик режим ОАВлари бу режимни Туркиянинг Ғарбий Осиёдаги экспансионистик йўналишини жиловламоқчи бўлгани ва Сурияни бир неча минтақага бўлиш орқали минтақадаги манфаатларнии рўёбга чиқаришга интилаётганини тан олди.

Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетасига кўра, Суриянинг собиқ президени Башор Асад ҳукумати ағдарилганидан сўнг, янги Сурияда яратилган сохта тинчлик жуда хавотирлидир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. аксарият таҳлилчиларнинг фикрича, Сурия тез орада террорчилар базасига айланади. Сионистик режимнинг бу газетасининг ёзишича. ҳар лаҳза қиёфасини ўзгартириб, аста -секин ҳарбий кийимдан костюм ва галстук таққан одамга айланиб бораётган Суриядаги қуролли мухолифат етакчиси Абумуҳаммад Жулонийнинг дунёга ва албатта, Исроил режимига нисбатан баёнотлари жуда жиддий қабул қилинмаслиги керак.

Бошқа томондан, сиёсий таҳлилчи Абдураҳим Ансорий ҳам ҳозирги Сурияни тўлиқ босиб олинган давлат сифатида баҳолади. Ансорий  X ижтимоий тармоғида Сурия ишғол қилинадими ёки йўқми деган саволга жавобан : Сурия ҳозир ҳам ишғол остида ва бу мамлакат ҳукуматида ҳукмронлик қилаётган исёнчилар етакчиси суриялик эканлиги маълум эмас деб ёзди.

У шунингдек, бу мамлакатнинг янги ҳукуматига 50 дан ортиқ суриялик  бўлмаганлар тайинлангани, уларнинг бъзилари ҳатто араб тилини ҳам билмайдиганига тўхталиб, бундай тизим узоқ давом этмайди деб қўшимча қилди.

Сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Сайф Ризо Шаҳобий ҳам АҚШ ва сионистик режимнинг стратегияларидан бири араб ва ислом давлатларнии ажратишдир. Айни пайтда Вашингтон ва Тел-авив режимлари  Сурияни бўлиш учун энг яхши мавқеага эгалар деб таъкидлади.