Қайси расм ҳақиқий?
-
Қайси расм ҳақиқий?
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси "Пианиночи" филми ва Ғазо бўлгасидаги " Камол Адвон" касалхонаси директорининг норозилик намойиши саҳнасини солиштирди.
Элиас номли X ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси Голливуддаги " Пианиночи" филми суратлари ва Ғазо бўлгасидаги Камол Адвон касалхонаси етакчиси доктор Ҳисом Абусафия суратларини жойлаштириб, бу ижтимоий тармоқда қуйидагича ёзди: бири кино ва бошқаси ҳақиқий.
Машҳур " Пианиночи" филми ва " Камол Адвон" касалхонаси етакчисининг норозилик саҳнаси тасвирларни таққосланиши
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, "Пианиночи" филми 2002 йилда Роман Полански томонидан сурага олинган бўлиб, иккинчи жаҳон уруши давридаги яҳудийларнинг ҳаётини ёрқин тасвирлайди. Бошқа томондан , Ғазо сектори шимолида босқинчи сионистик режим танклари қаршисида туриб норозиилк билдираётган доктор Ҳиссом Абусафия суратлари Фаластин халқига зулм ҳамда сионистлар жиноятлариниг ҳақиқий манзарасидир.
Сионистик режим армияси мулозимларидан бири, АҚШнинг ABC телеканали билан суҳбатда Камол Адвон касалхонаси мудири Ҳиссом Абусафия сионистик режим томонидан асирга олинган деб тан олди. Айни пайтда БМТ уни озод қилишни ва Ғазо секторидаги тиббиёт муассасаларини нишонга олишни бас қилишни талаб қилмоқда.