АҚШни ҲАМАС билан музокара бошлашига нима сабаб бўлди?
(last modified Mon, 10 Mar 2025 13:50:56 GMT )
март 10, 2025 18:50 Asia/Tashkent
  • АҚШни ҲАМАС билан музокара бошлашига нима сабаб бўлди?
    АҚШни ҲАМАС билан музокара бошлашига нима сабаб бўлди?

Сиёсий таҳлилчилар ва экспертлар АҚШ президени Доналд Трампнинг Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАС билан музокаралар олиб бориш қарорини таҳлил қилишди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  сионистик режим масалалари бўйича таҳлилчи Фрас Яғи ҳам АҚШ ваа ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларга тўхталар экан, буни Трамп маъмуриятининг тўғридан-тўғри мулоқот , маҳбусларни озод этишни тезлаштириш ва минтақатдаги кенгроқ режалар учун дебочаси эканлигига ишончи натижаси сифатида баҳолади.

Бошқа томонидан фаластинлик таниқли таҳлилчи Ҳасан Лофи  АҚШнинг ҲАМАС билан музокараларнинг икки салбий ва ижобий томони бор. Бунинг ижобий томони шундаки, Трамп маъмурияти маҳбуслар муаммосини ҲАМАСсиз ҳал қилиб бўлмаслигига ишонч ҳосил қилади ва бу Нетаняҳунинг ҳарбий босимининг муваффақиятсизлигидир деб қайд этди.  Унга кўра. салбий жиҳат АҚШнинг урушни тўхтатиш мажбуриятини олмаган ҳолда, кўпроқ маҳбусларнинг озод қилиш учун ҲАМАСга қарши ҳийласидир.

Фаластинлик сиёсий таҳлилчи Аёд Ал- Қаро ҳам АҚШнинг ҲАМАС билан музокаралари маҳбуслар масаласидан ташқарига чиқадиган ва Ғазо бўлгасидаги урушни тўхтатиш ва ишғолчиларни ўз мажбуриятларини бажаришга мажбур қилиш имкониятига олиб келадиган кенг диалошни очиш учун муҳим қадаммдир деб маълум қилди.

 У сўзларида бу музокаралар Вашингтоннинг сионистик режим ишғолига бўлган ишончи пасайганини ва улар ҲАМАСни енгиш ёки уни сиёсий жиҳатдан четга сура олмаганини кўсратади деб изоҳлади.

Айни пайтда, араб дунёсининг таниқли таҳлилчиси Абдулбори Атвон ҳам  “Трампнинг музокараларга қайтиши ҳукумат ва унинг вакилининг араб воситачилари орқали ҲАМАСга шартлар диктация қилишда умидсизлиги натижасидир деб эълон қилди.