Ямандаги воқеалар/ Ансоруллоҳ: Трампни қўллаб-қувватлаётган АҚШликлардан афсусдамиз
(last modified Mon, 17 Mar 2025 10:16:52 GMT )
март 17, 2025 15:16 Asia/Tashkent
  • Ямандаги воқеалар/ Ансоруллоҳ: Трампни қўллаб-қувватлаётган АҚШликлардан афсусдамиз
    Ямандаги воқеалар/ Ансоруллоҳ: Трампни қўллаб-қувватлаётган АҚШликлардан афсусдамиз

Яманнинг Ансоруллоҳ Бош котиби АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаш мақсадида Яманга қарши ҳужумларини давом эттиришидан огоҳлантирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Абулмолик Бадруддин Ал Ҳувсий /Ал Ҳутий/ кеча оқшомида сионистик режимни қўллаб- қувватлаш мақсадида АҚШнинг Яманга қарши ҳужумлари давом этиши ҳақида огоҳлантириб, ушбу тажовазга жавобан биз АҚШнинг самолёт ташувчи кемасини нишонга олдик ва агар бу ҳужумлар давом этса, биз кўпроқ вариантларга ҳаракат қиламиз едб айтди.

У шунингдек АҚШнинг Яманга қарши сиоинстик режимни қўллаб-қувватлаш учун ҳужумларни амалга ошираётгаига тўхталиб, Яманга Ғазога нисбатан маънавий мажбуриятлардан воз кечиш учун қилинган босим ўз мақсадларига эриша олмайди, деб таъкидлади.

Можаронинг кучайиши билан Яман АҚШга жавоб қайтаради ва самолёт ташувчи кемаларни нишонга олади ва душман кемаларининг ҳаракатини тақиқлайди, деб қўшимча қилди Ал-Ҳутий.

Абулмолик Бадруддин Ал -Ҳутий АҚШни огоҳлантириши билан бир вақтда Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати етакчилардан яна бошқа бири Низом Ал Асад ҳам ўз сўзларида биз мамлакатимиз суверенитетига таовузини қабул қилмаймиз ва АҚШлик сайловичларни Доанлд Трампнинг АҚШ президенти сайланганидан айфсусдамиз деб изоҳлади.

Яман қуролли кучлари душанба куни эрталаб ўз баёнотида АҚШнинг “USS Garry Truman” авиаташувчи кемаси сўнги соатларда иккинчи марта муваффақиятли нишонга олинди ва Яманга ҳаво ҳужуми муваффақиятсиз якунланди деб маълум қилди.

26-сентябрь куни Яман ахборот агентлиги душанба куни эрталаб АҚШнинг Санъо ва бошқа бир қанча вилоятларига 47 та ҳолатда уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида шаҳидар ва  жароҳатлананлар сони 151 кишига етганини эълон қилди.