Ал-Ахбор нашри таҳлили: Ҳизбуллоҳ ҳаракатини енгилмас қилган хусусиятлар
(last modified Sat, 31 May 2025 12:49:04 GMT )
май 31, 2025 17:49 Asia/Tashkent
  • Ал-Ахбор нашри таҳлили: Ҳизбуллоҳ ҳаракатини енгилмас қилган хусусиятлар
    Ал-Ахбор нашри таҳлили: Ҳизбуллоҳ ҳаракатини енгилмас қилган хусусиятлар

“Ал-Ахбор” гаўетаси қуйидагича ёзди: Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қарши шиддатли уруши ва 2024-йил ноябрида оташкесим эълон қилинганига қарамай, сионистик режим з стратегик мақсадларига эриша олмади.

Сионистик режим қўмондоларининг таъкидлашича: жанг ҳали тугамаган, аммо Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қулаши  структуравий ва ижтимоий хусусиятлари  туфайли жуда қийин ва илюзиядан бошқа нарса эмас. Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  “Ал-Ахбор" сионистик режимнинг Ҳизбуллоҳни бутунлай заифлаштира олмаслигининг асосий сабабларига ишора қилиб, ёзди: Ҳизбуллоҳнинг марказлашмаган ва мослачувчан тузилмаси, жамият билан яқин  алоқалар ва доимий халқ қўллаб-қувватлаши ҳамда чуқур мафкуравий мавжудлиги партияни психологик  ҳужумларга чидамли қилиб қўйди ва уруш пайтида Наъим Қосимнинг янги раҳбарлигида раҳбарият ва ҳарбий тузилмасининг қайта тузилиши сионистик режим Ҳизбулооҳни заифлаштира олмаганининг энг муҳим сабабидир.

Ал-Ахбор газетаси шунингдек, Ҳизбуллоҳнинг минтақавий аҳволига тўхталиб ўтиб, Суриянинг янги ҳукумати Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг қўллаб-қувватлаш линияларига таҳдид солиб, Ғарб  ва Исроил режимига мойил бўлди. Қолаверса. Ливанда янги ҳукумат Ҳизбуллоҳга " қурол монополияси" шиори билан босим ўтказди ва чет эл ёрдамларини  сионистик режим шартларини қабул қилиш шарти билан қўйди. Аммо бу босимларга қарамай, Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўзининг ижтимоий, мафкуравий ва ҳарбий мавқеини сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва Ливанда асосий ўйинчи бўлиб қолмоқда.