Жаҳон бозорларида нефть нархининг ўсиши давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100824-Жаҳон_бозорларида_нефть_нархининг_ўсиши_давом_этмоқда
Уммон ва Ҳурмуз бўғози яқинида дам олиш кунлари икки нефть танкери билан боғлиқ ҳодиса жаҳон бозорларидаги хавотирларни кучайтириб, нефть нархининг ошишига олиб келди.
(last modified 2026-10-12T03:23:47+00:00 )
октябр 12, 2026 08:21 Asia/Tashkent
  • Жаҳон бозорларида нефть нархининг ўсиши давом этмоқда

Уммон ва Ҳурмуз бўғози яқинида дам олиш кунлари икки нефть танкери билан боғлиқ ҳодиса жаҳон бозорларидаги хавотирларни кучайтириб, нефть нархининг ошишига олиб келди.

ParsToday ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, 2026 йил 12 октябрь, душанба куни Ғарбий Осиёда Яман қуролли кучларининг Саудия Арабистонига ҳужумлари кучайиши оқибатида кескинликнинг ортиши, шунингдек, дам олиш кунлари Уммон ва Ҳурмуз бўғози яқинида икки нефть танкери билан боғлиқ ҳодиса юз бериши минтақадан нефть етказиб бериш борасида хавотирларни келтириб чиқарди. Бунинг натижасида нефть нархи ўсишда давом этди.

Brent русумли хом нефть бўйича фьючерс шартномалари нархи 76 центга (0,73 фоиз) ошиб, бир баррель учун 105,48 долларга етди. АҚШнинг West Texas Intermediate (WTI) русумли хом нефти нархи ҳам 59 центга (0,64 фоиз) кўтарилиб, бир баррель учун 92,44 долларни ташкил этди.