декабр 19, 2016 14:26 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлигининг Ил-18
    Россия Мудофаа вазирлигининг Ил-18

Россия Мудофаа вазирлигининг Ил-18 русумли транспорт самолёти Ёқутистон ҳудудида қулаб тушмаган, балки, хавфли қўнишни амалга оширган. Бу ҳодиса вақтида ҳалок бўлганлар йўқ.

Кун.ўз сайтнинг хабар беришича,  "Барча йўловчилар ва экипаж аъзолари тирик. 16 кишида жиддий жароҳатлар бор. Улар вертолётлар орқали эвакуация қилиниб, Тиксидаги тиббиёт муассасаларига етказилди", дейилган вазирлик баёнотида.

Вазирлик маълумотига кўра, самолёт бортида 32 йўловчи ҳамда экипажнинг 7 аъзоси бўлган.

Самолёт маҳаллий вақт билан бугун соат 4:45да Тикси аэродромидан 30 км масофада авариявий қўнишни амалга оширган.

Бундан олдинги хабарларда ушбу самолёт қулагани ва бортдагиларнинг 33 нафари ҳалок бўлгани ҳақида айтилганди.

Ёрлиқ