Афғонистонда умумий мотам эълон қилинди
(last modified Mon, 16 Jan 2017 12:43:21 GMT )
Январ 16, 2017 17:43 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда юз берган сўнгги қонли ҳодисалар
    Афғонистонда юз берган сўнгги қонли ҳодисалар

Афғонистонда юз берган сўнгги қонли ҳодисалар ортидан бу мамлакатда икки кунлик мотам эълон қилинди.

Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра,  Афғонистон президентлик идораси Арг матбуот маркази тарқатган баёнотида  Кобул, Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятларида юз берган қонли ҳодисалар ортидан якшанба ва душанба кунлари мамлакатда икки кунлик  умумий мотам эълон этилди деб маълум қилди.

Афғонистон миллий мажлиси ҳам кеча  бу мамлакат халқи хавфсизлигини таъмин этилиши учун Афғонистон миллий ваҳдати ҳукуматидан янги стратегиялар ва чора- тадбирларни кўриб чиқишини сўради.

11 январь куни Қандаҳорда юз берган портлашларда  БАА элчиси, бош консули ва яна 9 нафар шериклари  жароҳат олишганди.

БАА давлати эса бу портлашларда 5 нафар дипломатларни ҳалок бўлганини маълум этган.

Кейинги кунларда эса Афғонистоннинг Кобул ва Ҳилманд вилоятларида юз берган портлашларда ҳам бир гуруҳ тинч аҳоли қурбон бўлди.