Покистон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти раислигини расман қабул қилди
Покистон пойтахти Исломободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг 13-саммитида, ушбу ташкилотга раислик қилиш вазифаси Озарбайжон республикасидан Покистонга топширилди
Исломободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг 13-саммитининг ўтказилиши билан бир вақтда, ушбу ташкилотга раислик қилиш вазифаси Озарбайжон республикасидан Покистонга топширилди. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг саммити бугун чоршанба куни Покистон пойтахти Исломобод мезбонлигида ўз ишини бошлади. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг 12-саммитига 4 йиллик муддатга раислик қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган Озарбайжон республикаси ушбу ташкилот раислигини бугун Покистонга топширди. Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф бугунги йиғилиш бошланишида, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар етакчиларига, уларнинг ташрифлари учун миннатдорчилик билдириб шундай айтдики, Исломобод минтақада иқтисодий ва тижорат соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун, ушбу ташкилотнинг мақсадлари ва дастурларини амалга ошириш мақсадида ўзининг барча саъй-ҳаракатларини ишга солади.