Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида 50 киши жабрланди
(last modified Mon, 03 Apr 2017 13:20:56 GMT )
апрел 03, 2017 18:20 Asia/Tashkent
  • Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида 50 киши жабрланди
    Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида 50 киши жабрланди

Петербург метросидаги портлаш оқибатида 50 киши жабрланди

Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида 50 киши жабрланди. Бу ҳақда, шаҳар маъмурияти матбуот хизмати ахборотига таяниб, Meduza хабар бермоқда.

Аввалроқ агентликларнинг манбалари ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Петербург метросининг «кўк» йўналишида, «Сенная майдони» ва «Технология институти» бекатлари оралиғида юз берган портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, 30 га яқин одам тан жароҳати олган.

Санкт-Петербургда бўлиб турган Россия президенти Владимир Путин тергов ҳодиса юзасидан бошқа версиялар ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидлаб, теракт эҳтимоли асосий тахмин эканини таъкидлаб ўтди.

Санкт-Петербург метросининг барча бекатлари ёпилган, йўловчилар эвакуация қилинган.

Ёрлиқ