Санкт-Петербургдаги терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинмоқда
Санкт-Петербургдаги терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинмоқда
Санкт-Петербургдаги теракт келиб чиқиши Ўрта Осиёдан бўлган худкуш-террорчи томонидан амалга оширилгани гумон қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили (МХДҚ) Санкт-Петербургда амалга оширилган терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинаётганини хабар қилди. "Ҳа, биз гумон қилинаётган шахс Қирғизистонлик эканинни тасдиқлаймиз, лекин у Россия фуқароси. Ҳозир биз россиялик ҳамкасабаларимиз билан бирга қидирув олиб бормоқдамиз", — деди МХДҚ вакили Рахат Сулайманов Sputnik Қирғизистон мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрел куни Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" бекатлари орасида вагон ичида портлаш содир бўлди. Ушбу фожеада 11 киши қурбон бўлган 45 киши жароҳатланган. Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, портловчи модда 600-700 грамм тротил қувватига эга бўлган ва инсон танасига жароҳат еткизувчи кичик метал жисмлар билан тўлдирилган бўлган. Дастлабки хабарларга кўра, ушбу жиноят худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. Поезд вагонида Ўрта Осиёлик шахснинг танаси топилган.