Россиянинг Ставрополь минтақасида икки террорист йўқ қилинди
(last modified Sun, 23 Apr 2017 14:13:56 GMT )
апрел 23, 2017 19:13 Asia/Tashkent
  • Россиянинг терроризмга қарши миллий қўмитаси
    Россиянинг терроризмга қарши миллий қўмитаси

Россиянинг терроризмга қарши миллий қўмитаси бу мамлакатнинг жануб минтақасида икки террористни ўлдирилганлиги ҳақида хабар берди.

 Россиянинг терроризмга қарши миллий қўмитаси маълумотига таняниб Спутник ахборот сайтининг кечанги хабарига кўра, рус хавфсизлик кучларини Ставрополь шаҳрида ўтказган амалиётларида  икки террорист йўқ қилинди.

Мазкур қўмитанинг хабар беришича террористлар тинч аҳоли ва диний шахсларни террор қилиш учун бу минтақага келган экан.

Хабарга кўра,  террористлар давлат автомобил постига ҳужум қилиб қочиб кетмоқчи бўлганида, рус хавфсизлик кучлари улар минган  автомашинани нишонга олишган.

 

Ёрлиқ