Америка мудофаа вазири Афғонистонга келди
(last modified Mon, 24 Apr 2017 12:56:42 GMT )
апрел 24, 2017 17:56 Asia/Tashkent
  • Америка мудофаа вазири Афғонистонга келди
    Америка мудофаа вазири Афғонистонга келди

АҚШ Мудофаа вазири эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди

АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис душанба куни Афғонистонга эълон қилинмаган ташриф билан келди. У ерда у Афғонистон мансабдор шахслари ва америка ҳарбийлари билан учрашди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги.

Мэттиснинг Қобулга келиши, қандайдир сирли тасодиф туфайли, Афғонистон Мудофаа вазири Абдулла Хана Хабиби ва Бош штаби қўмондони Кадам Шах Шахимнинг истеъфога чиқиши билан бир вақтга тўғри келди.  Ушбу нуфузли амалдорлар, толибоннинг Афғонистон ҳарбий базасига қилган ҳужумидан кейин истеъфога чиқишга қарор қилишган. 

Ўтган жума куни, Афғонистон аскарлари формасини кийган жангарилар Балх вилоятида ҳарбий база ҳудудига бостириб кириб 170 кишини отиб ташлаган.Эслатиб ўтамиз, апрел ўртасида АҚШ Афғонистонга ўзининг энг кучли бомбасини ташлаган эди.

Ёрлиқ