Могерени Сурия урушини тугатиш ва мамлакат учун тинч демократияга асосланган келажакни барпо этишни таъкидлади
(last modified Mon, 24 Apr 2017 14:24:17 GMT )
апрел 24, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • Могерени Сурия урушини тугатиш ва мамлакат учун тинч демократияга асосланган келажакни барпо этишни таъкидлади
    Могерени Сурия урушини тугатиш ва мамлакат учун тинч демократияга асосланган келажакни барпо этишни таъкидлади

Федерико Могерени Москва ва Европа иттифоқи ўртасидаги алоқалар кескин тус олган бир пайтда, бугун душанба 24 апрел куни Россияга сафар қилди

Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени Сурия урушини тугатиш ва мамлакат учун тинч демократияга асосланган келажакни ҳимоя қилиш, Россия билан олиб бориладиган музокараларнинг зарурий қисми ҳисобланади деб маълум қилди. Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра, Федерико Могерени Москва ва Европа иттифоқи ўртасидаги алоқалар кескин тус олган бир пайтда, бугун душанба 24 апрел куни Россияга сафар қилиши давомида, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, турли мавзулар ҳақида жумладан Эрон, Сурия, Ливия, Украина ва икки томонлама алоқалар хусусида баҳс ва суҳбат ўтказиши кўзда тутилган. Могерени ўз баёнотида Европа иттифоқи Химиявий қуролларни тарқатиш ташкилотининг 4-апрел кунида Суриянинг Эдлиб вилоятидаги Хон Шайхун минтақасидаги химиявий ҳужум юзасидан текширув олиб боришини ҳимоя қилади деб таъкидлади. Европа иттифоқи ташқи сиёсат ишлари бўйича масъулига кўра, Украина шарқидаги кескин вазият ва тўқнашувлар бартараф этилган тақдирда, Россия ва Европа иттиқофи ўртасидаги муносабатлар ва алоқалар эски ҳолатга қайтади,   

Ёрлиқ