Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма содир этилди
(last modified Mon, 01 May 2017 13:19:35 GMT )
май 01, 2017 18:19 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма содир этилди
    Ҳиндистон ва Покистон чегарасида отишма содир этилди

Покистон армияси томонидан Жамудаги Пунч минтақасига ва Кашмирга қарата ракета ҳужумини амалга ошириши оқибатида икки нафар Ҳиндистон аскари ҳалок бўлган в а бир нафари эса ярадор бўлган

Ҳиндистон армияси Покистон қуролли кучлари томонидан назорат чизиғида оташкесмнинг бузилганини иддао қилган баёнот берди. Баёнотда келишича, Покистон армияси томонидан Жамудаги Пунч минтақасига ва Кашмирга қарата ракета ҳужумини амалга ошириши оқибатида икки нафар Ҳиндистон аскари ҳалок бўлган ва бир нафари эса ярадор бўлган. Ирна ахборот агентлигининг бугун душанба кунги хабарига кўра, Ҳиндистон армияси берган баёнотга биноан, Ҳиндистон ҳарбий кучлари ҳам Покистон армияси томонидан кўрилган ушбу кескин ҳаракатларига жавобан, Покистон қуролли кучлари позициясини нишонга олган. Ҳиндистоннинг даво қилишича, Покистон армияси ўтган ойда икки мамлакат ўртасидаги ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни 7 маротаба бузган. Ҳиндистон Покистонни ушбу мамлакатнинг ҳарбийлашган нуфузини намойиш этиш учун оташкесмни бузишда айблайди. Ҳиндистон ва Покистон 2003 йилда Жаму ва Кашмир чегараларида оташкесмни ўрнатиш ҳақида битимни имзолаган.