Россия президенти Шимолий Кореяни ядро синовларини тўхтатишга чақирди
-
Россия президенти Шимолий Кореяни ядро синовларини тўхтатишга чақирди
Путин КХДРга таҳдид қилиш ўрнига музокаралар ўтказишга чақирди
Россия ракета ва ядро синовларини қабул қилиб бўлмайди. Аммо, шу билан бирга, КХДРни қўрқитишни бас қилиш ва музокаралар даврасини бошлаш зарур, деб ҳисобламоқда Россия давлат раҳбари Владимир Путин.
"Ҳар қандай ҳолатда ҳам ракета, ядро синовларини қабул қилиш мумкин, деб ҳисобламаймиз. Корея халқ демократик республикаси билан музокараларгақайтиш зарур. Уни қўрқитишни бас қилиб, муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш усулларини топиш керак. Шундай қилиш мумкинми ёки йўқ? Менимча, мумкин", — деган Путин. Президентнинг ёдга олишича, КХДР билан шундай музокаралар ўтказиш бўйича уринишлар бўлган, ўшанда Шимолий Корея ўз дастурини тўхтатганини эълон қилган, "бироқ, афсуски, музокаралар иштирокчиларининг сабри етмади". "Аммо, ўйлайманки, бунга қайтиш зарур", — дея таъкидлаган Путин.