Кобул шаҳрида содир бўлган портлашда ўнлаб инсонлар қурбон бўлди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг Эрон ислом жумҳурияти телерадиокопанияси идораси яқинида жойлашган дипломатлар яшайдиган минтақада кучли портлаш юз берди.
Содир бўлган кучли портлаш оқибатида ўнлаб инсонлар қурбон бўлган.
Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун эрта тонгда Кобул шаҳридаги Эрон телерадиокимпанияси ахборот агентлиги идораси яқинида жойлашган Вазир Акбар Хон номли дипломатлар истиқомат қиладиган маҳаллада юз берган портлаш оқибатида 60 нафар қурбон бўлиб, ўнлаб инсонлар жароҳат олишди.
Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабарига асосан, бу портлаш шу даражада кучли бўлганки ҳодиса жойидан 100 метр узқода жойлашган Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси идорасининг дерезалари ҳам синиб тушган.
Бу маҳаллада айрим хорижий мамлакатлар элчихоналари ҳам жойлашган.
Портлаш ортидан отишма овози этитилган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.