Кобул шаҳрининг шимолий атрофидаги террорчилик портлашда 18 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 03 Jun 2017 12:59:45 GMT )
июн 03, 2017 17:59 Asia/Tashkent
  • Кобул шаҳрининг шимолий атрофидаги террорчилик портлашда 18 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди
    Кобул шаҳрининг шимолий атрофидаги террорчилик портлашда 18 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди

Бугун шанба куни Кобул шаҳрининг Саройи шимолий деб номланган минтақасида учта террорчилик портлаш юз бериши оқибатади камида 18 нафар киши ўлган ва яна бир қанча инсонлар оғир тан жароҳати олган

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг шимолий атрофида содир этилган террорчилик портлашда камида 18 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, бугун шанба куни Кобул шаҳрининг Саройи шимолий деб номланган минтақасида учта террорчилик портлаш юз бериши оқибатади камида 18 нафар киши ўлган ва яна бир қанча инсонлар оғир тан жароҳати олган. Ушбу портлаш ҳодисалари Афғонистон Сенат раиси ўринбосарининг ўғлини дафн этиш маросимида рўй берган. Афғонистон Сенат раиси ўринбосарининг ўғли Солем кеча жума куни Кобулда Афғон хавфсизлик кучлари билан бўлиб ўтган тўқнашувда ҳалок бўлган эди. Ҳозиргача ушбу террорчилик портлашларнинг масъулиятини бирон бир гуруҳ ёки шахс ўз зиммасига олмаган. Чоршанба куни Кобул шаҳрининг хорижий дипломатлар жойлашган минтақасида юз берган портлашда 100 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 500 нафар ярадор бўлган.  

Ёрлиқ