Путин НАТОга нисбатан қаттиқроқ позиция тутмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i19312
Россия президенти НАТО ҳарбий ташкилотини АҚШ қўлидаги сиёсий абзалга ўхшайдиганлигини таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:50:56+00:00 )
июн 04, 2017 16:13 Asia/Tashkent
  • Путин
    Путин

Россия президенти НАТО ҳарбий ташкилотини АҚШ қўлидаги сиёсий абзалга ўхшайдиганлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар беришича, бугун Россия президенти Владимир Путин  4 йилдан бери Вашингтон давлатининг позициясини қўллаб қуватлаб, Россияга қарши  ҳатти ҳаракатларини кенгайтирган НАТО ҳарбий ташкилотини  АҚШ қўлидаги сиёсий абзалга айланганлигини қўшимча қилди.

Россия президенти ўз сўзларида  НАТО  ҳарбий иттифоқчига эга эмас, балки унга аъзо барча мамлакатлар АҚШга қарам бўлган давлатлар ҳисобланишади деб аниқлик киритди.

Россия президенти шунингдек  Москва давлати ҳам  ҳозирги шароитда  НАТО ҳарбий ташкилотининг ҳарбий ҳатти- ҳаракатлари қаршисида лозим чора -тадбир кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда деб айтди.