Украина шарқида Киев армиясининг янги талафоти
(last modified Tue, 13 Jun 2017 13:43:47 GMT )
июн 13, 2017 18:43 Asia/Tashkent
  • Украина шарқида
    Украина шарқида

Украина армияси нотиғи ўтган 3 кун мобайнида бу мамлакат шарқида мухолифат кучлари билан тўқнашувда Киев давлатининг 7 нафар ҳарбий кучларини ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, Украина армияси нотиғи  Андрей Лысенко  Украина шарқидаги Луганск ва Донецк минтақаларида давлатга мухолиф кучлар билан тўқнашувлар жараёнида  шанба куни 4 нафар, якшанба куни икки нафар ва душанба куни бир нафар украин ҳарбий кучларини ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Унга кўра  шу тартибда  июнь ойининг аввалидан бери бу минтақада ҳалок бўлган Украина ҳарбий кучларининг сони 14 нафарга етди.

Украина армияси нотиғи шунингдек, мухолиф кучларини оғир қуроллардан фойдаланишда айблаб, бу амални тинчлик келишувларига зид деб таъкидлади.

БМТ ҳисобати асосида бугунгача Украина шарқидаги тўқнашувларда 10 мингга яқин инсонлар ҳалок бўлган. Киев давлати Россияни бу давлат мухолифларини ҳимоя қилишда айбламоқда, аммо Россия бу айбловларни рад этиб келмоқда.