АҚШ эсминеци Японияга яқин ерда савдо кемаси билан тўқнашди
(last modified Sat, 17 Jun 2017 12:08:54 GMT )
июн 17, 2017 17:08 Asia/Tashkent
  • АҚШ эсминеци Японияга яқин ерда савдо кемаси билан тўқнашди
    АҚШ эсминеци Японияга яқин ерда савдо кемаси билан тўқнашди

Тўқнашув оқибатида 7 нафар ҳарбий денгизчи дом дараксиз йўқолган, экипажнинг уч аъзоси, жумладан кема командири ҳам ушбу тўқнашувда жароҳат олган ва тез тиббий рдам кўрсатиш учун эвакуация қилинишга муҳтож.

АҚШ Ҳарбий денгиз флоти эсминеци Япония қирғоқлари яқинида Филлипин байроғи остида ҳаракатланаётган ACX Crystal номли савдо кемаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Эрон телерадикомпанияси хабар берди. 

АҚШ Ҳарбий денгиз флоти матбуот хизмати хабарига кўра, тўқнашув оқибатида 7 нафар ҳарбий денгизчи дом дараксиз йўқолган, уларни  қидирув операцияси давом этмоқда. Ундан ташқари ҳарбий экипажнинг уч аъзоси, жумладан экипаж командири ҳам ушбу тўқнашувда жароҳат олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун эвакуация қилинишга муҳтож.  

Матбуот хизмати, ушбу фожеа қурбонлари ҳақида ҳозирга қадар маълумот бергани йўқ. Хабарда айтилишига кўра, ҳарбий кема тўқнашувдан кейин, ўнг томони сувга чўкишига қарамасдан, мустақил ҳаракатланишда давом этган. Тўқнашув 56 денгиз мили тезлигида содир бўлган. АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари тўқнашувдан кейин Япония Қирғоқни қўриқлаш қўшинларидан ёрдам сўрашга мажбур бўлган.

 

Ёрлиқ