Могерини: Европа Иттифоқи Россияга нисбатан қўллаган санкциялар муддатини узайтиради
Европа иттифоқининг ташқи сиёсати масъули ўз таъбири билан Украина шарқида Киев мухолифларини Москва давлати томонидан ҳимоя этилаётгани туфайли Европа иттифоқи яна бир бор Россияга нисбатан жорий қилган санкциялари муддатини узайтириш қарорига келган деб айтди.
Эрон телерадикокомпанияси хабарига кўра, кеча Федерико Могерини Люксембург шаҳрида сўзлаган нутқида Европа иттифоқини Минск келишувини буткул ижро этилишини истаётганлигига тўхталиб, Минск келишувини ижро этилиши жараёнида ҳеч қандай муваффақиятлар назарга ташланмайди деб айтди.
Могеринининг изҳоороти шундай бир ҳолдадирки, кеча Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар Қрим ярим оролига сармоя киритиш ва бу минтақадан Европага маҳсулотларни импорт қилинишини ман этадиган айрм санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди.