Брюссель вокзалида теракт уюштирганнинг шахси аниқланди
-
Брюссель вокзалида теракт уюштирганнинг шахси аниқланди
20 июнь куни кечқурун Бельгия полицияси Брюссель марказий вокзалида худкуш камарини тақиб олиб, кичик портлаш уюштирган одамга хизмат қуроли билан ўқ узиб, уни хавфсизлантирган эди
Бельгия ҳукумати Брюсселдаги марказий вокзалда теракт содир этган эркакнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Бельгия ИИВ раҳбари Ян Ямбон хабар берган.
"Террорчининг шахси аниқланди. Биз у ким эканини аниқлашга муваффақ бўлдик", - дея маълум қилди Ямбон. Вазир унинг исмини айтмади ва бошқа тафсилотларни келтирмади.
Ямбоннинг сўзларига кўра, жиноятчи рўй берган портлашдан кўра кучлироқ терактни амалга оширишни режалаштирганди. "Энг ёмонининг олди олинди", - дея қўшимча қилиб ўтди вазир.
Сешанба куни кечқурун ҳарбийлар Брюссель марказий вокзалида кичик портлашни амалга оширган шахсни йўқ қилишди. Ҳодиса теракт сифатида баҳоланди. Эркак ҳаётдан кўз юмган.