Ҳиндистондаги сув тошқинларида 80 киши ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i20866-Ҳиндистондаги_сув_тошқинларида_80_киши_ҳалок_бўлди
Кучли ёмғирлар туфайли Гхагхара дарёсидаги сув сатҳи ошмоқда, бу янада катта кўламдаги сув тошқинларига олиб келиши мумкин. Мамлакатда 294 та эвакуация маркази ташкил этилди, уларда 31 мингдан ортиқ киши қолмоқда
(last modified 2018-08-22T17:51:22+00:00 )
июл 14, 2017 17:25 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистондаги сув тошқинларида 80 киши ҳалок бўлди
    Ҳиндистондаги сув тошқинларида 80 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғирлар туфайли Гхагхара дарёсидаги сув сатҳи ошмоқда, бу янада катта кўламдаги сув тошқинларига олиб келиши мумкин. Мамлакатда 294 та эвакуация маркази ташкил этилди, уларда 31 мингдан ортиқ киши қолмоқда

Ҳиндистон шимоли-шарқида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 80 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ахборот воситалари Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий минтақасини ривожлантириш бўйича вазир Житендра Сингхга асосан хабар тарқатди.

Ассам, Манипур ва Аруначал-Прадеш штатлари энг кўп зарар кўргани айтилмоқда, Ҳиндистонда ҳаммаси бўлиб ноқулай об-ҳаво 58 туманни қамраб олган. Кучли ёмғирлар туфайли Гхагхара дарёсидаги сув сатҳи ошмоқда, бу янада катта кўламдаги сув тошқинларига олиб келиши мумкин. Мамлакатда 294 та эвакуация маркази ташкил этилди, уларда 31 мингдан ортиқ киши қолмоқда.