Лавров: АҚШ ва Европа иттифоқи Украинадаги бўҳронга туртки берган
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Германияда ўтказилган "Россия ва Европа иттифоқи жаҳонда ўзгармоқда" деб аталган йиғилишда шундай айтдики, Европа иттифоқининг узоқни кўрмасдан иш тутиши ва калтабинлик қарашдаги сиёсатлари Украинадаги бўҳронни авжига чиқарди
Россия ташқи ишлар вазири Америка ва Европа иттифоқининг узоқни ўйламасдан ва калтабинлик билан олиб бораётган сиёсатларини Украинадаги бўҳроннинг келиб чиқишида омил бўлди дея атади.
Раша Тудей агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Германияда ўтказилган "Россия ва Европа иттифоқи жаҳонда ўзгармоқда" деб аталган йиғилишда шундай айтдики, Европа иттифоқининг узоқни кўрмасдан иш тутиши ва калтабинлик қарашдаги сиёсатлари Украинадаги бўҳронни авжига чиқарди.
Сергей Лавровга кўра, Украина бўҳрони ташқаридан туриб бошқарилган ва Украинадаги бўҳронни ҳал этиш учун Минск келишуви амалга оширилса, Европа қитъасида кескинлик пасайишига сабаб бўлади.